Ирригация университетининг иккита филиали институтга айлантирилади

Жамият

image
Ирригация миллий тадқиқот университети бўлди north_east

Ирригация миллий тадқиқот университети бўлди

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетининг Бухоро ва Қаршидаги филиаллари негизида янги институт ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланди.

Қарор билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқулланди:

•    Университет ҳузурида юридик шахс мақомига эга Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институтини ташкил этиш;

•    Университетнинг Бухоро филиали негизида Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтини ташкил этиш;

•    Университетнинг Қарши филиали негизида Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтини ташкил этиш.

Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти ҳамда Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти Университет ҳузурида фаолият юритиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг