Ироқ ЖЧ плей-оффини кейинга қолдиришни талаб қилмоқда

Спорт

image

Ироқ терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд қўшни Эрондаги можаро сабаб юзага келган саёҳат муаммолари туфайли март ойига режалаштирилган Жаҳон чемпионати плей-офф учрашувини кейинга қолдиришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Режага кўра, жорий йилнинг 31 март куни Ироқ терма жамоаси Боливия ва Суринам терма жамоалари ўртасидаги ўйин ғолибига қарши майдонга тушиши керак. Учрашув Мексиканинг Монтеррей шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган.

Бироқ жорий йилнинг 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши амалга оширилган ҳаво ҳужумларидан сўнг минтақада кескинлик кучайди. Шундан кейин Ироқ ҳаво ҳудуди ёпилди, бу эса жамоанинг сафар режалари билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди.

Грэм Арнольднинг таъкидлашича, жамоа мамлакат тарихидаги энг муҳим ўйинлардан бирига пухта тайёргарлик кўриши керак.

“Сўнгги 40 йил ичида мамлакатимиз учун энг муҳим ўйин олдидан бизга энг кучли таркиб керак. Ироқликлар футболни жуда яхши кўради. Уларнинг 40 йил давомида Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани, эҳтимол, менинг бу вазифани қабул қилишимга сабаб бўлган. Аммо аэропортлар ёпилгани сабабли Мексикага етиб боришнинг бошқа йўлини топишга ҳаракат қиляпмиз”, дейди Арнольд.

Унинг фикрича, агар FIFA учрашувни кейинга қолдирса, жамоа тайёргарлик кўриш учун етарли вақтга эга бўлади.

Арнольд шунингдек, Боливия ва Суринам ўртасидаги ўйин ўтказилиб, ғолиб жамоа билан баҳсни АҚШда, Жаҳон чемпионати бошланишидан бир ҳафта олдин ташкил этиш мумкинлигини ҳам таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ироқ Грэм Арнольд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг