Ироқ Ўзбекистон маҳсулотлари импортини оширмоқчи

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ироқ Бош вазири ўринбосари ҳамда Ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн билан учрашди. Бу ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. 

Унда Ироқ томони Ўзбекистон билан кўп қиррали шерикликни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро устувор соҳаларда ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, Ўзбекистон маҳсулотларининг Ироқ бозорига чиқиши ва Ўзбекистондан импорт турларини кенгайтиришдан манфаатдор экани айтилган.

Суҳбат давомида сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва маданий-гуманитар алмашинувни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди. 

Шунингдек, учрашувда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ҳам муҳокама қилинган. 

Аввалроқ, Бағдод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Ироқ Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи давраси бўлиб ўтганди.

Делегацияларга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Ироқ Ташқи ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Ҳусайн Буҳрул Улум раҳбарлик қилгани қайд этилган.

Томонлар мамлакатлар ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни рағбатлантиришга тайёр эканликларини ҳамда қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этишдан манфаатдор эканликларини билдирган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Ироқдаги Элчиси  Баҳром Аълоев (қароргоҳи Қувайтда) Ироқ Президенти Барҳам Солиҳга ишонч ёрлиқларини топширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Ироқ импорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг