Ироқ разведкаси қидирувда бўлган ИШИД аъзоларини қўлга олди
Олам
−
16 Июнь 2020
4800Ироқ хавфсизлик хизмати мамлакат шимолидаги Найнава вилоятида ИШИД террористик ташкилотининг олти нафар аъзосини ҳибсга олди. Бу ҳақда Ироқ Ички ишлар вазирлиги разведка бошқармаси баёнотига асосланиб, “Al-Sumaria” телеканали хабар бермоқда.
"Ички ишлар вазирлиги разведка бўлинмалари Найнава вилоятининг бир нечта туманида ИШИД тўдаларига мансублиги учун қидирувда бўлган олти нафар террорчини қўлга олди", дейилади баёнотда.
Қўлга олинганлар тергов учун адлия органларига топширилди, дея хабар беради мамлакат ИИВ.
2017 йил охирида Ироқ ҳукумати мамлакатда ИШИД устидан ғалаба қозонганини эълон қилди. Аммо армия полиция ва халқаро антитеррор коалициясининг ёрдами билан жангариларни йўқ қилишда ва муайян ҳудудларда ИШИД маконларини аниқлашда давом этмоқда. Июнь ойи бошида халқаро коалиция авиацияси Найнава вилоятида ИШИДнинг 19 аъзосини йўқ қилган эди.
LiveБарчаси