Ироқдаги АҚШ элчихонасига ракета зарбалари берилди
Олам
−
27 Январь 2020 10220 1 дақиқа
26 январнинг тунида АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ҳудудига беш марта ракета зарбаси берилди. Бу ҳақда Kurdistan 24 телеканали хабар бермоқда.
“Катюша” туридаги бешта ракета “яшил ҳудудга” зарба берди, жабрланганлар йўқ”, деб хабар берган телеканал.
Бағдоддаги “яшил ҳудуд”га бир нечта Ғарб давлатларининг элчихоналари ва ҳукумат муассасалари – парламент, Вазирлар маҳкамаси ва прездиум киради.
Маълумотларга кўра, зарбалар туфайли айрим бинолар зарар кўрган.
Ироқ ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи Одил Абдул Маҳдий бўлиб ўтган воқеага изоҳ берар экан, уни қоралаб “тажовуз”ли ҳаракат деб атади.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь