Ироқдаги АҚШ элчихонасига ҳужум уюштирилди
Олам
−
14 Март 3351 1 дақиқа
Яқин Шарқдаги можаролар давом этмоқда. Бағдоддаги АҚШ элчихонасига ҳужум қилинди. Бу ҳақда “Al Hadath” телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, маҳаллий хавфсизлик кучлари пойтахт марказидаги “яшил ҳудуд”ни тўлиқ ёпиб қўйган. Мазкур ҳудудда Ироқнинг кўплаб давлат идоралари, шунингдек, бир қатор мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари, жумладан АҚШ элчихонаси жойлашган.
Бир кун аввал АҚШ Марказий қўмондонлиги Ироқ ғарбида ўтказилган “Эпик ғазаб” операцияси вақтида Американинг KC-135 туридаги ёнилғи қуювчи ҳарбий самолёти ҳалокатга учраганини маълум қилган эди.
Шунингдек, жорий йилнинг 12 мартга ўтар кечаси Эрон Қуролли кучлари Ироқ қирғоқлари яқинида иккита танкерни нишонга олгани ҳақида хабар берилди. Кемалар “Қўшма Штатлар билан алоқаси бўлиши мумкинлиги” сабабли ҳужумга учрагани айтилмоқда.
Мазкур ҳужумлар жорий йилнинг 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарбаларидан сўнг Яқин Шарқда кескинлашган можаронинг бир қисми сифатида баҳоланмоқда. Теҳрон жавоб операциясини эълон қилиб, Исроил ҳудуди ҳамда Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий базаларига, жумладан БАА ва Қатардаги объектларга зарба бера бошлаган.
Live
Барчаси