Ироқда тўйда содир бўлган ёнғинда 100 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
27 Сентябрь 2023
11100Ироқнинг Ниневия вилоятининг Ҳамдания туманида тўй маросимида содир бўлган ёнғин оқибатида 100 киши ҳалок бўлди, яна 150 киши жароҳатланди. Бу ҳақда INA агентлиги хабар берди.
Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиаа Ал-Судани Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирларига ёнғиндан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун барча имкониятларни сафарбар қилишни буюрган.
“Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда”, дейилади ҳукумат раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Фуқаролик мудофааси ёнғин тўй вақтида пиротехникадан фойдаланиш оқибатида келиб чиққанини тахмин қилмоқда.
Маросим ўтказилган залда ҳам ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаган.
“Залнинг айрим қисмлари қурилиш вақтида ёнувчан ва арзон материаллар ишлатилгани учун қулаб тушган”, дейди фуқаро муҳофазаси ходимлари.