Ироқда турмуш қуриш ёшига қарши намойишлар авж олди
Олам
−
13 Август
9457Ироқда 9 ёшга тўлган қизларни турмушга беришни назарда тутган қонун лойиҳаси бутун мамлакат бўйлаб норозиликларга сабаб бўлди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Аёллардан таркиб топган ҳуқуқ фаоллари қонун лойиҳасининг тасдиқланишини “болаларни зўрлашнинг қонунийлаштирилиши” деб атаган.
“Ироқдаги сиёсий тизимда ҳукмронлик қилаётган шиа диний гуруҳлари 10 йилдан ортиқ вақтдан бери мамлакатда аёллар ҳуқуқларини бузишга интилиб келмоқда”, дея ёзган нашр.
Ироқ Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун тақдим этган. Расмийларга кўра, қизларни бошланғич мактабдан сўнг дарҳол турмушга бериш керак. Бу уларга ахлоқсиз муносабатлардан қочишга ёрдам беради. Ўғил болалар учун эса турмуш қуриш ёшини 15 ёш этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.
Ироқда 1950 йиллардан бери 18 ёшдан олдин турмуш қуриш тақиқланган.
Қонун лойиҳасида никоҳ ёшини пасайтиришдан ташқари, оилаларга ажрашиш, болалар ва мол-мулк бўлиниши, мерос бўйича – дунёвий ҳокимият ёки диний вакиллар масалаларини ким ҳал қилишини танлаш ҳуқуқини бериш таклиф этилади. Мутахассисларнинг фикрича, бу аёллар ҳуқуқларининг кенг миқёсда бузилишига олиб келади, чунки барча ишлар эркаклар фойдасига ҳал қилинади.
Айни пайтда Ироқдаги қонун лойиҳаси бутун мамлакат бўйлаб норозиликларга сабаб бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь