Ирландиядаги украиналик қочқинлар маркази ёқиб юборилди
Олам
−
15 Май 2023
6260Ирландия шимолидаги Бункрана шаҳрида украиналик қочқинлар учун хизмат қилаётган марказ ёқиб юборилди. Бу ҳақда “Donegal Daily” полиция ва бино эгасининг изоҳига асосланиб хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин ҳақидаги хабар фавқулодда хизматларга жорий йилнинг 11 май куни кечқурун келиб тушган. Полицияга кўра, ёнғин вақтида бино ичида ҳеч ким бўлмаган.
“Менинг Букрандаги украиналик қочқинлар учун нотижорат марказим ҳужумга учради ва кеча ёнғин оқибатида жиддий зарар кўрди”, деб ёзган бизнесмен Питер Кейси Twitter'даги саҳифасида.
Шунингдек, у биноларни таъмирлашга ваъда берган.
Бу украиналик қочқинларга нисбатан таҳдидларнинг биринчиси эмас. Уларга нисбатан турли хил тажовузлар бўлаётгани ҳақида хориж ОАВ тез-тез хабар бериб туради.
Аввалроқ украиналик қочқинлар Германия шарқидаги Саксония аҳолисининг тажовузкор хатти-ҳаракатларидан шикоят қилган эди. Ўз навбатида, Украинадан келган қочқинлар билан ишлаш бўйича координатор Сорен Скаликс агрессиядан азият чеккан кўплаб қочқинлар полицияга мурожаат қилишдан ҳайиқишини, чунки бу вазиятни янада оғирлаштиришидан қўрқишини айтган.
Январь ойида The Guardian шарҳловчиси Тоби Томас Буюк Британиядаги кўплаб украиналик қочқинлар ҳомийлик дастури тугаганидан сўнг бошпанасиз қолишаётганини ёзган эди. Унинг таъкидлашича, украиналиклар даҳшатли шароитларда яшашга мажбур бўлмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь