Ipoteka bank OTP Group ва Osnova Билимхонани ишга туширди
Бизнес
−
18 Июль 2708 2 дақиқа
Ipoteka bank OTP Group ҳамкорлигида Osnova томонидан кенг кўламли таълим лойиҳаси – Билимхона йўлга қўйилди. Бу лойиҳа бутун Ўзбекистон аҳолиси учун замонавий онлайн-таълимга эркин киришни таъминлайди. Лойиҳа ёшларни ривожлантириш, уларнинг касбий кўникмаларини ошириш ва меҳнат бозори талаблари билан мослашувини таъминлашга қаратилган.
Ўзбекистон аҳолиси таркибининг ярмидан кўпи 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Айнан улар учун Билимхона яратилмоқда ва бу ташаббус ёшларнинг касбий йўлини ўзгартиришга ҳамда янги имкониятлар эшигини очишга қодир.
“Биз ишонамизки, мамлакатнинг асосий бойлиги – бу инсонлардир. Уларнинг таълимига қилинган инвестициялар жамиятнинг барқарор тараққиётига қўйилган сармоядир. Бизнинг асосий мақсадимиз – ҳар бир фуқаро ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши ва замонавий меҳнат бозорида бемалол йўнала олиши учун тенг билим олиш имкониятини яратиш,” дейди Ipoteka bank OTP Group директори Сандро Ртвеладзе.
“Osnova'нинг миссияси — Ўзбекистоннинг ҳар бир бурчагидаги аҳолига сифатли ва замонавий таълимни очиқ қилишдир. Ушбу миссия Ipoteka банк OTP Group жамоаси билан ҳамоҳанг бўлгани бизни қувонтиради. Билимхона лойиҳасидаги ҳамкорлигимиз бутун мамлакат бўйлаб юз минглаб одамлар учун сифатли таълимий контентга киришни таъминлайди,” дейди Osnova директори Камила Узакова.
Билимхона платформаси нималарни таклиф қилади:
- Энг долзарб йўналишлар бўйича курслар: маркетинг, сунъий интеллект (ChatGPT, Midjourney), дизайн (Figma, Til), Excel, HR ва бошқалар;
- Ўзбек ва рус тилларида таълим олиш имконияти;
- Курслар якунида бериладиган сертификатлар;
- Oрзунгиздаги касбни аниқлашга ёрдам берувчи касбга йўналтирувчи тест;
- Кучли ва заиф томонларингизни кўрсатиб берувчи сунъий интеллект асосидаги коучлар;
- Ipoteka bank OTP Groupʻда талаб юқори бўлган лавозимларга сунъий интеллект-рекрутер билан синов интервьюдан ўтиш, тавсиялар олиш ва ривожланиш йўналишингизни тушуниш имконияти;
- Қулай формат: исталган вақтда, исталган жойдан ўқиш;
- Мунтазам янгиланадиган мавзулар ва янги имкониятлар.
Платформа барча истаганлар – талабалар, ёш мутахассислар ва Ўзбекистон фуқаролари учун очиқ. Таълимни бугуноқ бошланг – Ipoteka bank OTP Group ва Osnova билан биргаликда:
Онлайн таълимдан ташқари, Ipoteka bank OTP Group бутун мамлакат бўйлаб инновацион электрон кутубхоналар тармоғини очмоқда. Ушбу замонавий майдонларда исталган киши Билимхона платформасининг рақамли имкониятларидан фойдаланиб, ўқиш имкониятига эга бўлади. Биринчи электрон кутубхона аллақачон Жиззахда очилди ва бу фақат бошланишидир.
Ipoteka bank OTP Group ва Osnova билан ҳамкорликда замонавий кўникмаларни эгаллаш имконияти янада яқинлашди. Билимхона платформасидаги курсларни бугуноқ ўрганишни бошланг!
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси