iPhone 12 чўнтакбоп бўлиши кутиляпти
Технология
−
25 Апрель 2020
9955UBI Research таҳлилчиси Ли Чунг Хун янги iPhone смартфони арзон нархда сотувга чиқарилишини тахмин қилди. Мутахассис билан суҳбат Жанубий Кореянинг The Elec нашрида эълон қилинди.
Ли Чунг Хун экрани 5,4 дюймли iPhone 12 базавий флагмани 700-750 доллар атрофида бўлади деб ҳисоблаяпти. Бундай нарх Apple`га кўпроқ қурилма сотиш ва смартфон бозорида ҳозир юз берган талаб пасайиши оқибатларини камайтиришга ёрдам беради. Таҳлилчи 2020 йилда коронавирус пандемияси сабаб 160 млн дона iPhone сотилишини ва бу 2019 йилдагига нисбатан 40 млн дона камлигини маълум қилди.
Таҳлилчининг айтишича, 2020 йилда бозорда OLED экранли смартфонлар харидоргир бўлади, бу эса Apple’га қўл келади. Аммо кучли рақобат муҳитини шакллантирувчи бошқа компанияларни ҳам унутмаслик кераклиги таъкидланди.
Мутахассис Apple iPhone 12 нархини пасайтириш учун қурилманинг таннархини пасайтириши кераклигини маълум қилди.
2019 йил охирида машҳур инсайдер Мин-Чи Ко 2020 йилда Apple бешта янги смартфон тақдим этишини маълум қилганди. Улардан бир iPhone SE апрель ўртасида намойиш қилинди. Қолганлари эса 5,4 дюймли iPhone 12, 6,1 дюймли iPhone 12 Pro ва iPhone 12 Pro Plus, 6,7 дюймли iPhone 12 Pro Max бўлади.