Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади
Жамият
−
24 Август 7250 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II бин ал-Ҳусайн 25-26 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Олий мартабали меҳмон ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Саммит кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, кимё, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, кончилик ва бошқа тармоқларда кооперацияни йўлга қўйиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилади. Музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Иорданияга янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Нодиржон Турғунов ушбу мамлакат подшоҳи Абдуллоҳ II бин ал-Ҳусайнга ишонч ёрлиқларини топширганди.
Live
Барчаси