Иордания қироличаси Исроилга ҳамдардлик билдирди

Олам

image

Иордания қироличаси Рания исроиллик аёлларга ҳамдард эканини айтди. Бу ҳақда "Лехаим" нашри маълум қилди.

Рания уларнинг фарзандлари – Исроил армияси аскарлари ҳамон Ғазо секторида, ҲАМАС қўл остида қолаётгани уни чуқур қайғуга солишини таъкидлаган. Қирол Абдулла II нинг рафиқаси ҳар куни ўзини "Европадаги яҳудийларнинг таъқиб қилинишига" гувоҳ бўлган исроилликларнинг ўрнига қўйиб кўришини қўшимча қилган. Бироқ қиролича сионистлар томонидан ҳар куни ўлдирилаётган минглаб мурғак болалар ҳақида гапирмаган.

Маълумот учун, олдинроқ Рания ва Абдуллахон II нинг қизи, Иордания ҳарбий-ҳаво кучлари учувчиси бўлган малика Салма Эрон томонидан Исроилга қарата отилган олтита ҳужумчи дронни уриб туширгани билан мақтанган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Иордания қироличаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made