Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари ишдан кетди
Жамият
−
28 Сентябрь 2023
7971Сарвар Ҳамидов ва Олим Рустамов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Қайд этилишича, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сарвар Ҳамидов ва Олимхон Рустамов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун, Сарвар Ҳамидов шу йилнинг 20 февраль куни ушбу лавозимга тайинланганди. У бундан олдин Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси раҳбари бўлиб ишлаган.
Олим Рустамов эса Президентнинг 2021 йил 29 январдаги қарори билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари этиб тайинланганди.
Олим Рустамов 1966 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1989 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. 2020 йил март ойидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари вазифасида иш бошлаган.
Олим Рустамов Президентнинг 2017 йил 12 декабрдаги қарори билан “Меҳнат шуҳрати” фахрий унвони билан тақдирланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь