Инвестициялар, саноат ва савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Дилшод Турсунқулович Аҳмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Бунгача у 2021 йилнинг январидан буён "Ўзметкомбинат" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари - ижрочи директор лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Дилшод Турсунқулович Аҳмедов 1972 йилда туғилган. У И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетини битирган. Москва "Сколково" бошқарув мактабида ўқиган. Ўзбекистон ва Россияда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва саноат корхоналари активларини бошқариш бўйича тажрибага эга.


Мақола муаллифи

Теглар

саноат ва савдо вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар