Интерпол қидирган ўзбекистонлик Вьетнамда ушланди
3-саҳифа
−
05 Декабрь 3772 1 дақиқа
Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Вьетнамда ушланиб, ортга депортация қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Интерпол Миллий марказий бюролари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар олиб борилган. Хусусан, Тошкент ва Ханойи Интерпол Миллий Марказий Бюролари ходимларининг яқин ҳамкорлиги ва олиб борилган тезкор ишлар натижасида Вьетнамда яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган ва депортация қилинган.
“Ушбу шахс ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ўзбекистон ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятларга оид айбловлар бўйича қидирувда бўлган бўлиб, энди у содир этган жиноий ҳаракатлари учун қонун олдида жавоб беради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 5 йилдан бери қидираётган аёл Туркияда ушланганди.