Интернет тузоғи: катталар ҳам асирга айланяптими?
Бу қизиқ
−
21 Февраль 1558 3 дақиқа
Ижтимоий тармоқлар болаларга эмас, катталарга ҳам таъсир қилмоқда. “Бир дақиқага” деб очилган Instagram ёки TikTok баъзан соатларга чўзилади. Лайклар, қисқа видеолар, баҳслар ва “сенсацион” хабарлар мияни доимий рағбатлантириб, чиқиб кетишни қийинлаштиради. Мутахассислар бу ҳолатни турлича атайди, аммо бир нарса аниқ: ортиқча фойдаланиш ҳаёт сифатини пасайтирдаи. Бу ҳақда APP ёзди.
Қачон бу одат муаммога айланади?
Стэнфорд университети шифокори, нарколог-психиатр Анна Лембкенинг таърифига кўра, қарамлик – бу инсон ўзига ёки атрофдагиларга зарар келтираётганини билиб туриб, мажбурий равишда давом эттириладиган хулқ. Ижтимоий тармоқларнинг “24/7, чекловсиз ва қаршиликсиз” мавжудлиги эса уларни жозибали қилади.
.jpg)
Ижтимоий тармоқларга қарамлик расман касаллик сифатида тан олинмаган. Аммо мутахассислар қуйидаги белгиларни жиддий сигнал деб ҳисоблайди:
- тармоқни очишга кучли, бошқариб бўлмайдиган истак;
- вақтини қисқартиришга уриниб, уддалай олмаслик;
- иш, ўқиш, уй юмушлари ёки яқинлар билан алоқани камайтириш;
- тармоқдан чиққанидан кейин тушкунлик, хавотир, ғазаб ёки чарчоқ ҳис қилиш.
Агар экран олдида ўтган вақт ҳаётнинг бошқа қисмларини сиқиб чиқараётган бўлса, бу шунчаки “эрмак” эмас. Ижтимоий тармоқлар бизнес моделига қурилган: қанча кўп вақт ўтказилса, шунча кўп реклама. Чексиз скролл, қисқа видеолар ва ғазаб уйғотувчи контент мияда дофамин чиқарилишини рағбатлантиради. Натижада инсон яна ва яна қайтишни хоҳлайди. Мутахассислар буни “қаттиқ рақамли муҳит” деб атайди: алгоритмлар ёқадиган, баҳсга тортадиган ёки хавотирга соладиган контентни узлуксиз таклиф қилади.
Қандай қилиб назоратни қайтариш мумкин?
Экспертлар аввало тушунчани ўзгартиришни тавсия қилади: ижтимоий тармоқ – ахборот манбаи эмас, бизнес. Кўраётган ҳар бир нарсани автоматик равишда ҳақиқат деб қабул қилмаслик муҳим. Қуйидаги амалий қадамлар ёрдам бериши мумкин:
- Иловалар жойлашувини ўзгартириш;
- Билдиришномаларни ўчириш;
- Телефонни ётоқхонага олиб кирмаслик.
- Экран вақтини чеклаш
iPhone ва Android қурилмаларида Screen Time ёки Digital Wellbeing орқали кунлик лимит қўйиш мумкин. Бу қатъий тақиқ эмас, аммо огоҳлантириш вазифасини бажаради.
.jpg)
Қаттиқроқ чоралар:
- Телефонни “grayscale” режимига ўтказиш (рангларни камайтириш жозибани пасайтиради);
- Оддий кнопкали телефонга ўтиш;
- Иловаларни вақтинча ўчириш.
- “Телефонсиз” макон
Дўстлар билан келишиб, учрашувлар ёки овқат пайтида телефонни четга қўйиш – жамоавий ёндашув самаралироқ бўлиши мумкин.
Агар ижтимоий тармоқлардан қочиш қийин бўлса, бу стресс, ёлғизлик, хавотир ёки паст ўзини баҳолаш каби муаммоларнинг белгиси бўлиши мумкин. Бундай ҳолда психологик ёрдам самара бериши эҳтимолдан холи эмас. Мутахассислар таъкидлашича, масала “қарамлик” деган атамада эмас. Муҳими –одам ўзини қандай ҳис қилиши? Агар “скролл”дан кейин одам ўзини чарчаган, тушкун ёки асабий ҳис қилса, демак бу фойда эмас, зарар келтирмоқда.
Рақамли дунёдан тўлиқ воз кечиш шарт эмас. Аммо назорат кимда – фойдаланувчидами ёки алгоритмда – шу саволга жавоб бериш вақти келди.
Live
Барчаси