Интернет тезлиги ва нархи ҳақидаги саволга жавоб берилди

Жамият

image

2020 йилнинг 1 январидан оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов маълум қилди.

Нега интернет тезлиги ҳамма жойда бир хил эмас, нархлар ҳам қиммат?

"2020 йилнинг 1 январидан оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилди. Интернет провайдерларига Республиканинг турли ҳудудларидан тармоққа уланиш ягона тартибда ва бир хил нархларда ташкил этилди.

Ўзбекистонда интернет тезлиги 6 фоизга, мобил интернет тезлиги эса 18 фоизга ошган", дейди Шерзод Аҳматов.

Аввалроқ, интернет тезлигининг дунё бўйича янги рекорди қайт этилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Интернет

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг