Ўзбекистонда Интернет тезлиги 2.3 баробарга ўсгани айтилмоқда

Жамият 2517
image

2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра “Ookla” компанияси "Speedtest.net" сервиси COVID-19'нинг глобал Интернет суръатига таъсирини эълон қилди. Бунинг натижаларга кўра, Ўзбекистонда Интернет тезлиги 6 фоизга (Fixed Speed Change), мобил Интернет тезлиги эса 18 фоизга (Mobile Speed Change) кўтарилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

"Жаҳон миқёсида COVID-19 пандемияси шароитида интернетнинг ўртача тезлиги 1 фоизга (Fixed Speed Change), мобил Интернет тезлиги 7 фоизга ўсган холос (Mobile Speed Change).

Ўзбекистонда эса интернет тезлиги 6 фоизга (Fixed Speed Change), мобил интернет тезлиги эса 18 фоизга (Mobile Speed Change) кўтарилган", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, охирги йилда интернет тезлиги бўйича ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, 2020 йил апрель ҳолатига Интернет тезлиги бўйича рейтингда Ўзбекистон 94-поғонани эгаллаган. Яъни, бир йил давомида 37 поғонага кўтарилган. Ўзбекистонда охирги йил натижаларига кўра интернет тезлиги қарийб 2,3 бароварга ўсган. 2019 йил март ҳолатига кўра 11,62 Мбит/с бўлган бўлса, 2020 йил апрель ҳолатига кўра 25,88 Мбит/с. гача кўтарилди. 2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра эса Ўзбекистонда интернет тезлиги 27,12 Мбит/с.ни ташкил этди.

Бундан ташқари охирги ой натижаларига кўра мобил интернет тезлиги ҳам ўсмоқда. Биргина 2020 йил апрель ҳолатига мобил Интернет тезлиги 9,68 Мбит/с. ташкил қилган бўлса, бир ой ичида мазкур кўрсаткич 11,92 Мбит/с.гача ўсгани айтилмоқда.

 
 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 3
t
×