“International Job Organization” ХБА мансабдорларига суд ҳукми ўқилди
Жамият
−
25 Март 2021
3444Жорий йилнинг 23 март куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ мансабдорларига нисбатан очилган жиноят иши бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва ҳукм ўқиб эшиттирилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Иш доирасида Ш. Абдураҳманов (1993 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, муқаддам судланмаган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ таъсисчиси ва директори), Б. Очилов (1994 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Brand community” МЧЖ раҳбари), Г. Думанова (1971 йилда Андижон вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Андижон вилояти филиали менежери), Ғ. Ҳасанов (1990 йилда Хоразм вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Хоразм вилояти филиали раҳбари), Ж. Пардаев (1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Тайлоқ тумани филиали раҳбари), Ж. Турсунов (1992 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Сурхондарё вилояти филиали раҳбари), Х. Уразолиев (1995 йилда Жиззах вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Жиззах шаҳар филиали раҳбари), А. Шукуров (1985 йилда Навоий вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ минтақа куратори), Д. Исломова (1977 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган шаҳар филиали раҳбари), Б. Пўлатов (1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ минтақа куратори), А. Аҳмаджонов (1995 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ўқитувчиси), Ш. Носиров (1993 йилда Жиззах вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Yarkoe Budushee” МЧЖ раҳбари), Б. Жалолов (1993 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “JB-WORLD COMPANY” МЧЖ раҳбари) ва А. Салманов (1981 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, ишсиз) суд қилинди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси А. Эргашев томонидан кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:
Ш. Абдураҳманов Жиноят кодексининг 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан оқланиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” банди, 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Б. Очилов Жиноят кодексининг 243-моддаси билан оқланиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Г. Думанова Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Ғ. Ҳасанов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Ж. Пардаев Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Ж. Турсунов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Х. Уразолиев Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
А. Шукуров Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Д. Исломова Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Б. Пўлатов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 9 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
А. Аҳмаджонов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Ш. Носиров Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Б. Жалолов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
А. Салманов Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Жиноят оқибатида 2 368 нафар жабрланувчига етказилган 17 063 069 928 сўм моддий зарар судланувчилар Ш. Абдурахманов, Б. Очилов, Г. Думанова, Ж. Пардаев, Х. Уразолиев, А. Ахмаджанов, Д. Исломова, Ғ. Хасанов, Ж. Турсунов, А. Шукуров, Б. Пўлатов ва Б. Жалоловдан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.
Жиноят оқибатида 6 нафар жабрланувчига етказилган 172 545 183 сўм моддий зарар судланувчилар Ш. Носиров ва Б. Жалоловдан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.
Судланувчи Б. Жалоловдан жабрланувчи С. Хамидовнинг фойдасига 26 264 800 сўм ва О. Қобиловнинг фойдасига 34 669 536 сўм ундирилиши белгиланди.
Жиноят иши юзасидан хатланган 1 104 778 352 сўм пуллар ва 12 678 426 462 сўмга баҳоланган мол-мулклар пропорционал тартибда етказилган моддий зарарни қоплашга қаратилиши ҳамда ундирилиши лозим бўлган зарар миқдоридан чегирилиши белгиланди.
Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарар бўйича фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликлари ҳамда судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилишнинг қонунда белгиланган тартиби ва муддати тушунтирилди.
LiveБарчаси