“Интер”га қарши жавоб ўйини олдидан “Барселона” жиддий йўқотишга учради

Спорт

image

“Барселона” ҳимоячиси Жюль Кунде Европа Чемпионлар лигаси ярим финалининг “Интер”га қарши биринчи ўйинида (3:3) жароҳат олди ва кейинги ҳафта жавоб ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда “Sport.es” хабар берди.

Манбага кўра, футболчининг сонида жароҳат бор. Кунде биринчи ўйиннинг 40-дақиқасида жароҳат олиб, алмаштирилганди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 7 майга ўтар кечаси Миланда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Маълумот учун, Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Реал Мадрид” ҳисобланади. Сўнгги мавсумнинг финалида “қаймоқранглилар” Дортмунднинг “Боруссия” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Жорий мавсум финал ўйини 1 июнь куни Германиянинг Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Интер Жюль Кунде

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг