“Интер Майами” стадион майсаларини сотмоқда
Спорт
−
23 Декабрь 2025 1730 1 дақиқа
Амалдаги MLS чемпиони “Интер Майами” жамоаси ўзининг уй стадиони “Чейс” майсазорининг бир қисмини сотувга қўйганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, эсдалик совғалари ўлчамига қараб 50 доллардан 725 долларгача баҳоланмоқда. Айнан ушбу стадионда “Интер Майами” клуби жорий йилнинг 7 декабрь куни Канаданинг “Ванкувер” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, MLS чемпионлигини қўлга киритган эди.
Маълум қилинишича, келаси мавсумдан бошлаб Майами клуби ўз уй учрашувларини янги “Майами фридом парк” стадионида ўтказади.
Маълумот учун, “Интер Майами” клуби 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, 2020 йилдан буён MLSда иштирок этиб келмоқда. Клуб шу вақтга қадар MLS мунтазам мавсум кубоги (2024) ва Шимолий Америка Лигаси кубоги (2023)ни қўлга киритган.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль