Инсоният янги хавфли пандемиядан огоҳлантирилди

Бу қизиқ

image
Дунёда коронавирусдан ҳам хавфли вирус пайдо бўлиши мумкин — ЖССТ  north_east

Дунёда коронавирусдан ҳам хавфли вирус пайдо бўлиши мумкин — ЖССТ 

Маймунлардаги чечак касаллиги дунёда янги эпидемияларни келтириб чиқариши мумкин. Бундай тахминни илгари сураётган россиялик олимлар бу инфекция инсониятга тождор вирусданда жиддийроқ хавф солиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Москва давлат университети Биология факультети вирусология кафедраси профессори Алексей Аграновскийнинг сўзларига кўра, бу вирус ҳақиқатан ҳам хавфли бўлиши мумкин, маймунларда учрайдиган чечаклар азалдан янги эпидемияларни келтириб чиқарган.

Маймунларда кузатиладиган янги турдаги чечак фанда Моnkeypox вируси дейилади. У похвируслар оиласига тегишли. Одам вирусга чалинган жониворнинг қони, биологик суюқлиги ва териси ҳамда узоқ муддатли бевосита мулоқот вақтида ҳаво томчилари орқали касалликни юқтириб олиши мумкин.

Асосий аломатлар: кучли бош оғриғи, юқори ҳарорат, мушакларда оғриқ, лимфа тугунлари шишиши, терида тошма (кўпинча юз, кафт ва оёқларда) пайдо бўлишидир.

Вирусология профессори Александр Чепурнов Алексей Аграновскийнинг фикрига қўшилди, аммо у маймунлардан одамларга чечак юқиши эҳтимоли жуда камлигини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолатлар жуда кам учрайди ва юқумлилик даражаси паст. Бундан ташқари, олимнинг таъкидлашича, чечакка қарши вакцина мавжуд бўлиб, уни такомиллаштириш давом этмоқда.

“Мавжуд вакцина жуда самарали, аммо реактоген (жиддий салбий реакцияларни келтириб чиқарадиган) экан, бир қатор олимлар ўз ишларини давом эттирмоқдалар”, деди Чепурнов.

Моnkeypox’нинг дастлабки турлари инсониятни азоб-уқубатларга олиб келган энг даҳшатли вирусли касалликлардан бири бўлган. Унга чалинган ҳар ўн кишидан учтаси ҳалок бўлган. Тирик қолганлар кўпинча ногирон ёки кўр бўлиб қолган.

1980 йилда аҳолини иммунизация қилиш бўйича глобал миқёсдаги саъй-ҳаракатлардан сўнг, дунё бўйлаб чечак расман йўқ қилинди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу тадбирни тарихдаги энг муваффақиятли эмлаш кампанияси сифатида нишонлаган эди.

Камола Амирова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

381

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг