Инсоният ҳар икки ҳафтада бир тилни йўқотади – БМТ

Олам

image
Мандарин, араб, корейс, япон – ўрганиш учун энг қийин тиллар north_east

Мандарин, араб, корейс, япон – ўрганиш учун энг қийин тиллар

Ҳар икки ҳафтада инсоният битта тилни ва у билан бирга маданий ҳамда интеллектуал меросининг ноёб қисмини йўқотади. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботида келтирилган.

21 февраль санаси дунёда ҳар йили Халқаро она тили сифатида нишонланади. UNESCO маълумотларига кўра, ҳозирда мавжуд бўлган 8324 тилдан 7000 га яқини фаол қўлланилади.

Бироқ, фақат бир неча юз тиллар таълим тизими ва ҳукуматда муҳим роль ўйнайди. Рақамли дунёда юздан ортиқ тил ишлатилмайди.

Халқаро она тили куни биринчи марта 1999 йилда UNESCO томонидан эълон қилинган ва кейинчалик БМТ Бош Ассамблеяси томонидан тасдиқланган. Бу кун инклюзияни рағбатлантириш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда тилларнинг ролини таъкидлайди. Кўп тилли таълим нафақат инклюзив жамиятларни яратишга ёрдам беради, балки озчилик ва маҳаллий тилларни сақлаб қолишга ёрдам беради.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ UNESCO тиллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг