Инсайдерлар iPhone 18 Pro хусусиятларини очиқлади
Технология
−
22 Март 4850 2 дақиқа
Инсайдерлар iPhone 18 Pro’нинг ўзига хос жиҳатларини маълум қилди. Бу ҳақда “PhoneArena” хабар берди.
Нашрга кўра, янги iPhone 18 Pro ва 18 Pro Max моделлари одатий дизайн, ўзгарувчан диафрагмали камера ва катталаштирилган аккумулятор билан таъминланади.
Қурилмаларнинг асосий хусусиятларидан бири сифатида кичиклаштирилган Dynamic Island (экрандаги кесик) қайд этилган.
Шунингдек, смартфонлар Apple тарихидаги энг кучли процессор — A20 Pro билан жиҳозланади.
18 Pro ва 18 Pro Max моделлари ўзгарувчан диафрагмали камерага эга бўлиши кутилмоқда. Бу сенсорга тушадиган ёруғлик миқдорини бошқариш, тасвирга олиш жараёнини аниқроқ созлаш ва тасвир чуқурлигини (bokeh) яхшилаш имконини беради.
Муҳокама қилинаётган функциялар қаторида 5G сунъий йўлдош алоқасини қўллаб-қувватлаш ҳам бор. Қурилмалар Apple томонидан ишлаб чиқилган янги C2 модеми билан чиқади. Шунингдек, смартфонларга сиғими 5200 мАчдан бошланувчи кенгайтирилган аккумуляторлар ўрнатилади.
iPhone 18 Pro ва 18 Pro Max тақдимоти сентябрь ойида бўлиши кутилмоқда. iPhone 18 сериясининг базавий модели эса 2027 йил бошида намойиш этилади. Ушбу гаджетлар янги рангларда — тўқ қизил, қаҳваранг ва бинафша рангларида тақдим этилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple компанияси 17-авлоддаги энг арзон смартфон – iPhone 17e чиққанини эълон қилган эди. Унинг нархи 599 доллардан бошланади. Ўтган йили iPhone 16e ҳам худди шу нархда сотилган эди, бироқ унинг хотираси икки баравар кам эди – iPhone 17e’да 256 гигабайт.
Live
Барчаси