Иноуэнинг режаларида Аҳмадалиев билан жанг йўқ
Спорт
−
04 Сентябрь
4127Япониялик профессионал боксчи, 4 та йўналишда жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳали-бери ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев билан жанг қилмоқчи эмас. Бу ҳақда “Top Rank” раҳбари Боб Арум “Dazn”га берган интервьюсида маълум қилди.
Арумга кўра, япониялик боксчи кейинги жангини Халқаро бокс федерацияси (IBF) йўналишида расмий даъвогар 25 ёшли австралиялик Сем Гудменга (19-0, 8 КО) қарши ўтказади. Жанг 24 декабрь куни Токиода бўлиб ўтади.
Шундан сўнг, Арум 2025 йилнинг иккинчи ярмида Иноуэ ва битта паст вазнда Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) чемпиони ҳамюрти Жунто Накатани (28-0, 21 КО) ўртасидаги жангни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказишни режа қилмоқда.
26 ёшли Накатани айни вақтда “The Ring” журнали талқинига кўра, вазн тоифасидан қатъи назар (P4P) рейтингида 9-ўринда бормоқда. У Иноуэ билан жанг қилиш учун вазнини кўтаришга тайёрлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аҳмадалиев Иноуэга чақирув ташлаб, япониялик боксчи исталган жойда, исталган вақтда жанг қилишга тайёрлигини билдирганди.
LiveБарчаси