Иноуэ Аҳмадалиевга жавоб қайтарди
Спорт
−
16 Декабрь
17152Вазн тоифасидан қатъи назар (P4P) рейтингининг япониялик етакчиси, ўз вазнининг мутлақ чемпиони Наоя Иноуэ ўзбекистонлик боксчи, вақтинчалик WBA камари соҳиби Муроджон Аҳмадалиевнинг чақирувига ниҳоят жавоб берди.
“Нима учун мен Тапалесга ютқазган одамдан қочишим керак? Бунга умуман ҳожат йўқ. Агар жанг қилишни истасанг, ғалаба қозонишда давом эт ва кут! Мен ҳозир бор эътиборимни Гудман билан жангга қаратганман”, дейди Иноуэ.
Маълумот учун, 30 ёшли Муроджон Аҳмадалиев охирги жангини мексикалик Рикардо Эспиноза Франкога қарши ўтказиб, 3-раунддаёқ рақибини нокаутга учратди ва WBA Интерим камарини қўлга киритди. 31 ёшли Иноуэ эса навбатдаги жангини январь ойида австралиялик Сэм Гудманга қарши ўтказиши кутилмоқда.
Иноуэ Гудман билан жангдан сўнг 100 кун ичида Аҳмадалиев билан жанг қилиш борасида келишиб олиши керак.