Ингушетия муфтийси коронавирус қурбони бўлди

Олам

image

Россия Федерацияси таркибига кирувчи Ингушетия Республикаси муфтийси Абдураҳман Мартазанов COVID-19 коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Муфтий кеча кечаси оғир аҳволда пневмония билан шифохонага ётқизилган. Дастлабки коронавирус тести мусбат натижа берган.

Ўз навбатида, Ингушетия кенгаши вакили Алимовнинг маълум қилишича, республика диний идораси аҳоли вакилларидан жаноза учун тўпланмасликни ва қоидаларга амал қилишни сўраган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 13 584 нафарга етди. Уларнинг 106 нафари вафот этган ва 1045 нафари соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия коронавирус

Баҳолаганлар

366

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг