Инфантино Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди (видео)

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида FIFA Футзал Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.

“Бутун ўзбек халқига, аввало, Президент Шавкат Мирзиёевга, Бош вазир Абдулла Арипов ва албатта Абдусалом Азизов бошчилигидаги Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўз миннатдорлигимни билдираман. Сиз бутун дунёни ўзингизнинг гўзал мамлакатингизда ажойиб қарши олдингиз ва барчани бу юртни ўз уйидек ҳис қилишига замин яратдингиз. Сизлар ҳақиқий ғолибсиз”, дейди Инфантино.

Маълумот учун, Ўзбекистон 14 сентябрдан 6 октябрга қадар 3 та шаҳар Тошкент, Андижон ва Бухорода Жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказди. Турнирнинг ҳал қилувчи ўйини пойтахтдаги Ҳумо аренада ўтказилди. Турнирда 24 та терма жамоа иштирок этиб, якунда Жанубий Америка вакили Бразилия жамоаси ўз тарихида 6-бор мундиал ғолибига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Жаҳон чемпионати Жанни Инфантино Футзал Халқаро футбол федерацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made