Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Индонезиянинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиси Сити Руҳаини Жуҳаятиндан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг билдиришича, сиёсий мулоқотдан тортиб иқтисодий дипломатиягача бўлган барча соҳаларда икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланган. Шубҳасиз, икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун кўплаб соҳаларда кенг имкониятлар мавжуд.

“Элчи хонимнинг бой тажрибасини қадрлаймиз ва мамлакатимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Саидов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аленка Сухадольник Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Индонезия элчиси Сити Руҳаини Жуҳаятин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар