Индонезиянинг собиқ раҳбарига қаҳрамон унвони берилиши аҳоли ғазабини қўзғатди
Олам
−
10 Ноябрь 2025 3526 2 дақиқа
Индонезиянинг собиқ раҳбари Прабово Сухарто маҳаллий аҳолининг норозилигига қарамай, ўлимидан сўнг миллий қаҳрамон унвонига сазовор бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маросим Жакартада Сухартонинг собиқ куёви Президент Прабово Субианто бошчилигида бўлиб ўтди. Марҳум раҳбар номидан мукофотни унинг оиласи олди.
Прабово Сухарто мамлакатни 1965 йилдан 1998 йилгача бошқарган. Унинг ҳукмронлиги даврида иқтисодиёт гуллаб-яшнаган, бироқ минглаб одамлар ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Уни “тараққиёт отаси” деб аташади, лекин айни пайтда коррупция ва шафқатсизликда айбланади.
Уни қаҳрамон қилиш қарори аҳоли ғазабига сабаб бўлди. Ҳуқуқ ҳимоячилари буни “тарихни оқлаш” уриниши деб атаган. Жакартада норозилик намойишлари бошланди ва минглаб одамлар мукофотга қарши петицияга имзо чекди.
Баъзилар учун Сухарто ўсиш ва барқарорлик рамзи, бошқалар учун у қўрқув меросини қолдирган диктатор. Унинг Индонезия тарихидаги роли ҳақидаги баҳслар бугунги кунгача давом этмоқда.
Индонезияда аввалроқ ҳукумат ва коррупцияга қарши норозилик намойишлари кузатилган. 25 август куни минглаб одамлар Жакартада парламент олдига йиғилиб, парламент аъзоларига уй-жой учун нафақа берилишига норозилик билдирди, бу энг кам иш ҳақи 50 миллион рупия (3000 доллар)дан деярли 10 баравар кўп.
Намойишчилар ҳукумат ва полиция биноларига ўт қўйди, инфратузилмани вайрон қилди ва полицияга қарши шиорлар қолдирди. Намойишлардан сўнг Президент Прабово Субианто парламент нафақалари ва амалдорлар учун чет эл сафарларини бекор қилди, бу эса жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезия Президенти Прабово Субианто мамлакатда коррупцияга қарши курашни кучайтириш мақсадида алоҳида оролда махсус қамоқхона қуриш режасини маълум қилганди.
Live
Барчаси