Индонезияда пальма ёғида ишловчи самолёт синовдан ўтказилмоқда

Технология

image

Индонезиянинг “Garuda Indonesia” авиакомпанияси Boeing B737-800 NG самолётларида, таркибида 2,4 фоиз пальма ёғи бўлган янги ёқилғини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Компания Boeing самолётларидан бирининг двигателларида пальма ёғи билан аралаштирилган реактив ёқилғини синовдан ўтказди. Ушбу ихтиро авиация соҳасида зарарли моддалар ва ҳаво таркибига чиқариладиган газлар миқдорини камайтиришга қаратилган. Шунингдек, Индонезия пальма ёғини ишлаб чиқарувчи энг йирик мамлакат ҳисобланади. Бу қазиб олинадиган ёқилғи импортини камайтириш ва яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш стратегиясининг бир қисми ҳамдир.

Жорий йил мамлакат 35 фоиз пальма ёғини ўз ичига олган биодизелдан фойдаланишни йўлга қўйди. Бу дунёдаги энг талабгир аралашмалардан бири.


"Ушбу ташаббус яшил ва барқарор иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича бизнинг биринчи қадамимиздир. У бизни Индонезиядаги қайта тикланадиган энергияни синовдан ўтказган биринчи тижорат авиакомпаниясига айлантиради", деди Garuda бош ижрочи директори Ирфан Сетиапутра ўз баёнотида.

Индонезия Энергетика вазирлиги берган маълумотларга кўра, двигатель синовидан сўнг август ойида парвоз синовлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, "Perks" YouTube канали эгаси Метю Перкс сувда ишлайдиган ўзига хос компьютер ясади.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Индонезия Boeing пальма ёғи двигатель биодизел

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг