“Оёғи осмонда кузов”. Тошкентда юк машинаси кўприкка бориб урди
Жамият
−
14 Декабрь 2019
7103Ижтимоий тармоқларда юк машинасининг кузови бетонга бориб урилгани, у узилиб тушгани тасвирланган суратлар пайдо бўлди.
Маълум бўлишича, бугун, 14 декабрь куни соат 07:30 лар атрофида пойтахтнинг Чилонзор тумани, Гавҳар кўчасида 61 ёшли ҳайдовчи Бахтиёр А ўзи бошқараётган “HOHAN” русумли юк машинасини кузовини туширмаган. Оқибатда у кўприкка бориб урилган.
Йўл транспорт ҳодисасининг сабаби сифатида юк машинаси ҳайдовчиси кузовни керакли даражада туширмаганлиги этиб кўрсатилмоқда.
Жабрланганлар йўқ.
Сарвар Раҳимов