Индонезияда 200 га яқин бола таркиби “Док-1 Макс”га ўхшаш сироп истеъмол қилиб вафот этди

Саломатлик

image

Индонезияда 2022 йилдан бери 200 га яқин бола буйракнинг ўткир шикастланишидан вафот этган.  Расмийларга кўра, болаларнинг бундай касалланишига таркибида этиленгликоль ва диэтиленгликоль моддалари мавжуд бўлган сиропни истеъмол қилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ҳалок бўлган болаларнинг оилалари Индонезия судига давлат идоралари ва фармацевтика фирмаларига қарши даъво аризалари билан мурожаат қилиб, зарарни қоплаб беришни талаб қилган. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Индонезия пойтахти Жакартада 25 та оила соғлиқни сақлаш ва молия вазирликлари, фармацевтика компанияларини судга берган. Оилаларнинг адвокати Аван Пурядининг айтишича, ҳар бири 224 570,67 АҚШ долларигача товон пули талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, этиленгликоль моддаси Ўзбекистонда 20 нафар боланинг ўлимига олиб келган “Док-1 Макс” сиропи таркибида ҳам аниқланган эди. Ҳиндистоннинг “Marion Biotech” компанияси ишлаб чиқарган сиропда этиленгликоль моддаси тиббий қоидаларда кўрсатилган меъёрдан 300 баравар юқори эканлиги Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (“Ўзфарм”) томонидан маълум қилинган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг