Иньеста янги лавозимда иш бошлади

Спорт

image

“Барселона” ва Испания терма жамоаси афсонаси Андрес Иньеста Марокаш миллий терма жамоасида янги лавозимга тайинланди. У 2030 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли ривожланиш дастури доирасида Марокаш терма жамоасининг спорт директори этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси хабар берди.

Иньестага Марокаш терма жамоасининг спорт ривожи тузилмасини яратиш ва мустаҳкамлаш вазифаси юклатилди. Федерация маълумотига кўра, “Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси профессионал стратегияни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, у миллий терма жамоа, ёшлар ривожлантириш тизими ва футбол академиялари ўртасида муҳим боғловчи сифатида фаолият юритади.

Мазкур тайинлов мамлакат футболини келгуси йилларда ривожлантиришга қаратилган “Марокаш–2030” стратегик дастури доирасида амалга оширилмоқда. Федерация ушбу лойиҳа миллий терма жамоа, ёшлар жамоалари, футбол академиялари ҳамда аёллар футболини ягона тизимга бирлаштиришга қаратилганини таъкидлади.

Шунингдек, илгари “Пари Сен-Жермен”, “Рома” ва “Тоттенхем” клубларида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган Жоао Сакраменто ҳам Марокаш терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилди. У жамоага юқори даражадаги рақобат муҳитига мос методологик ёндашув олиб келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграги билан лавозимини тарк этгани ва унинг ўрнига Муҳаммад Уахби тайинлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андрес Иньеста “Барселона” Марокаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг