Инҳа университетига янги ректор тайинланди

Жамият

image
Собиқ маданият вазирининг ўғли Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ректор бўлди north_east

Собиқ маданият вазирининг ўғли Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ректор бўлди

Бобур Саъдуллаевич Абдуллаев Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.

Бобур Абдуллаев тайинловга қадар 2019 йил 16 декабрдан шу кунга қадар Тошкент шаҳридаги Амити университети бошқаруви директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.

У Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Корея Республикаси Давлат хизматчиларини ўқитиш маркази институтини тамомлаган. Янги ректор меҳнат фаолияти давомида “Ўзбектелеком” компанияси, АКТ вазирлиги ва “UZINFOCOM” ягона интеграторида турли лавозимларда ишлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентликка собиқ номзод Нарзулло Наимович Обломуродов Аграр университетига ректор бўлганди. У 2021 йилги сайловда Экологик партиядан Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатилган ва шу йили 24 октябрь куни бўлиб ўтган овоз бериш натижаларига кўра, 4,1 фоиз овоз олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бобур Саъдуллаевич Абдуллаев Инҳа университети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар