“Имтиёзхўр монополист” ўзбекистонликларни кулгуга қолдираётгани аламли! – Кушербоев “UzautoMotors” ҳақида
Жамият
−
23 Сентябрь 2021
18870Аввалроқ, Қозоғистондаги телеканал Ўзбекистон автомобилсозлигида “UzautoMotors” АЖнинг монополияси ўрнатилганига бағишланган лавҳа тайёрлагани ҳақида хабар бергандик.
Унда Олдиндан пулини тўлаб қўйиб автомобилини ола олмаётган ўзбекистонликлар сафи 30 мингдан ортгани айтилиб, кўчалардаги машиналарнинг аксари (деярли барчаси) Chevrolet экани кулги остига олинган.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев Қозоғистон телеканали “UzautoMotors” монополияси устидан кулганига муносабат билдирди.
“Мамлакат ичида ҳурмати деярли қолмаган монополистдан халққа фойда йўқлиги аллақачон маълум бўлган. Хатто Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бу ҳақида айтиб ўтган.
Шунча зарари етмагандек ушбу “имтиёзхўр монополист”нинг халқаро ҳамжамият ва ҳорижда ҳам мисқоллаб йиғилган мамлакат обрўси, имижини тушириб, ўзбекистонликларни бошқа халқлар олдида кулгуга қолдираётгани аламли!”, дейди депутат.
Кушербоев ҳақини тўлаб, автомобилини ололмаётган истеъмолчиларга автомобиль етказиб бериш имконияти йўқ бўлса, айни вақтда ҳориж автомобилларига нисбатан божларни тушириш энг тўғри йўл эканини таъкидлаган. Буни ҳукуматдаги амалдор ва мутахасссислар қўллаб-қувватлашлари керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь