Имтиҳон куни ёмғир ёғса нима бўлади?
Жамият
−
21 Август 2020 11504 1 дақиқа
Тест синовлари бошланган кунларда агарда ёмғир ёки шамол каби табиат инжиқликлари бўлса, тест синовлари бошқа кунга қолдирилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров маълум қилди.
“2 сентябрдан бошлаб тест синовлари очиқ стадионларда ўтказилади. Aгарда имтиҳон кунлари ёмғир ёки шамол бўладиган бўлса, тест синовлари имтиҳон ўтгандан кейинга қолдирилиши режалаштирилмоқда”, деди Диёрбек Қўчқоров.
Эслатиб ўтамиз, 22 августдан бошлаб абитуриентлар abitur.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетларидан рухсатномани олиши мумкин.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь