Имрон Хоннинг тарафдорлари суддан уни ҳибсга олинмаслигини талаб қиляпти

Олам

image

Мухолифатдаги “Адолат ҳаракати” партияси суд тизимидан Покистоннинг собиқ бош вазири ва партия етакчиси Имрон Хоннинг сўнгги пайтларда унга қўйилган барча айбловлар бўйича ҳибсга олинмаслигини кафолатлашни талаб қилди. Бу ҳақда “Dawn” газетаси хабар берди.

Айтилишича, бугун, 29 август куни Исломобод Олий судига 5 августдаги Хонни Тошахон ҳукумати омборидан қимматбаҳо нарсаларни сотгани учун уч йил қамашни назарда тутувчи ҳукмни тўхтатиб қўйганидан сўнг, бу ҳақда ариза юборилган.

Шунингдек, ҳукмда собиқ бош вазирни беш йилга сиёсий фаолият билан шуғулланиш имкониятидан маҳрум қилиш ҳам кўзда тутилган.

Исломобод суди Хонга нисбатан ижобий қарор қабул қилганига қарамай, Покистон ҳукуматининг собиқ раҳбари 5 августдан кейин унга қарши очилган давлат сирларини ошкор қилганликда айбланиб, Атток тумани қамоқхонасидаги тергов ҳибсхонасида қолмоқда. “Адолат ҳаракати” партияси собиқ бош вазирни ҳибсдан зудлик билан озод қилишни ва келажакда адолатли судгача озодлик кафолатларини талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Имрон Хон 2022 йил 27 мартда Покистоннинг Вашингтондаги элчисидан кодланган телеграмма олганини очиқ эълон қилганидан кейин давлат сирларини ошкор қилганликда айбланган. Хоннинг сўзларига кўра, телеграммада АҚШ вакиллари дипломатик миссия раҳбари билан суҳбатда бош вазирни 2022 йил февралида Москвага сафари чоғида намойиш этган Украина бўйича россияпараст позицияси туфайли ҳокимиятдан четлатишни тавсия қилгани ёзилган.

Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ расмийларига Хонни ҳокимиятдан четлатиш ҳақидаги маслаҳатини тасдиқлаш ёки рад этиш ҳақидаги сўровига жавобан АҚШ Давлат департаменти америкалик сиёсатчиларнинг шахсий суҳбатларига изоҳ бермаслигини маълум қилган.

Хон 2022 йил 10 апрелда коррупция айбловлари туфайли унга ишончсизлик вотумидан сўнг ҳукумат раҳбари лавозимидан четлатилган. Кейинчалик Хон ҳужжат "йўқолган" деб даъво қилиб, терговчиларга шифрланган дипломатик кабелни тақдим эта олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Имрон Хон Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг