Имомали Раҳмон Президент ва Бош вазирлар учун зиёфат берди (фоторепортаж)
Олам
−
17 Сентябрь 2021
33253Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кеча, 16 сентябрь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзолари — давлат раҳбарлари ҳамда ушбу тадбирларнинг фахрий меҳмонлари шарафига норасмий зиёфат уюштирди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти матбуот хизматига асосланиб хабар берилган.
Қайд этилишича, Имомали Раҳмон Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Покистон Бош вазири Имрон Хон, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва бошқа меҳмонлар билан бирга Республика ҳукуматининг қароргоҳи бўйлаб сайр қилган.
“Давлат раҳбарлари ва бошқа ҳурматли меҳмонлар Имомали Раҳмон кўрсатган тожикларнинг анъанавий меҳмондўстлигидан мамнун бўлди ҳамда мева, сабзавот ва қуритилган мевалар ишлаб чиқариш бўйича мамлакатимизнинг улкан имкониятлари ва ресурслари билан яна бир бор танишди”, деб ёзилган матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь