Имомали Раҳмон коронавирусга қарши кураш учун маошидан воз кечди

Олам

image
Коронавирус хавфи: Тожикистонда талабаларга таътил эълон қилинди north_east

Коронавирус хавфи: Тожикистонда талабаларга таътил эълон қилинди

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Президентнинг захира жамғармасидан уч ой давомида тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш учун 12,4 млн сомони ажратди. Бу ҳақда АП хабар берди.

Бундан ташқари, Имомали Раҳмон ўзининг бир ойлик маошини ҳам республикада коронавирус инфекциясига қарши курашга маблағ йиғиш учун очилган ҳисобга ўтказиб берган. Аниқ сумма келтирилмаган.

Шунингдек, Раҳмон доимий ишлович штабга, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идоралар раҳбарларига коронавирусга қарши курашда профилактикани кучайтиришни буюрган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат кеча, 30 апрель куни расман эълон қилинди. Мамлакатда бирданига 15 кишида коронавирус аниқланди. 10 нафар бемор Суғд вилоятида, 5 нафари Душанбеда аниқланди. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тожикистонга бориши керак бўлган миссияси ҳамон етиб келмади. Ташкилот ўз мутахассисларини Тожикистонга етказиш йўлларини излаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг