Коронавирус йўқ, аммо... Туркманистон ва Тожикистонга махсус миссия боради
Олам
−
24 Апрель 2020
11150Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари миссияси кейинги ҳафтада Тожикистон ва Туркманистонга боради. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар берди.
Маълумки, коронавирус инфекцияси Марказий Осиёнинг уч давлати – Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда расман аниқланган. Тожикистон ва Туркманистон расмийлари эса уларда коронавирус йўқлигини иддао қиляпти. Шу тариқа улар Жон Хопкинс университети харитасида атиги 11 давлат қаторида оқ рангда белгилаб қўйилган. Ғарбда ахборотлар яширилаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида очиқча айтиляпти. Россияда тожик ва туркман расмийларининг маълумотига шубҳа билан қараш бор, аммо ҳозирча бу расман айтилаётгани йўқ.
ЖССТ Марказий Осиёда коронавирусга топширилган тестларнинг шубҳали натижаларини қайта текширишда қийинчиликлар борлигини тан олган ҳолда очиқча танқиддан тийилишни афзал кўряпти. Мутахассислар миссияси икки давлатда текширув ўтказиб, унинг натижалари бўйича хулосаларини маълум қилади.
Аввалроқ, Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мередов яна бир бор мамлакатда коронавирус инфекцияси йўқлигини айтиб, агарда вирус аниқланса, маълумот очиқ айтилишини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь