Имомали Раҳмон қизини элчилик лавозимига тайинлади

Олам

image

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ўзининг қизларидан бири Рухшона Имомалини Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчи этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

Рухшона Имомалининг тайинланиши ҳақидаги фармон матни кеча, 15 декабрь куни кечқурун Тожикистон Президентининг расмий сайтида бошқа тайинловлар билан бирга эълон қилинди.

Бу лавозимда Рухшона Имомали Масуд Халифазода ўрнини эгаллади. Фармонда Халифазода “бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан” элчи лавозимидан четлаштирилгани айтилган.

Рухшона Имомали Тожикистон Президентининг етти қизидан бири бўлиб, у мамлакат Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган ва бунгача вазирликнинг халқаро ташкилотлар бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Айрим маълумотларга кўра, Рухшона Имомали таниқли “Фароз” ширкати эгаси Шамсулло Соҳибовнинг рафиқаси ҳисобланади. У аввал Тожикистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида ишлаган. Лондонда Рухшона турмуш ўртоғи, Тожикистоннинг Буюк Британиядаги савдо вакили Шамсулло Соҳибов билан яшаган.

2017 йилда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Рухшона Имомали муаллифлигидаги “Дипломатик хизмат асослари” китоби чиққани ҳақида хабар берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

613

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг