Иммунитет заифлашганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?

Саломатлик

image

Қиш фаслида кўпчиликнинг иммунитет тизими заифлашиб, мавсумий касалликлар авж олади. Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим? Шу каби саволларга доир тавсиялар Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директор Ботир Тожиев томонидан тақдим этилди.

“Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар истеъмолини ҳам чеклаган маъқул. Уларнинг ўрнига, қовоқ, сабзи, лавлаги, помидор, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, сутли маҳсулотлар, олма, цитрус мевалар, ёғсиз гўшт, балиқ ва асал тановвул қилиш тавсия этилади. Ушбу ноз-неъматлар организмни минерал ва витаминлар билан тўйинтириб, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди”, дейди Ботир Тожиев. 

Шунингдек, у яна бир қатор фойдали маҳсулотларни санаб ўтган. Улар қаторида пиёз, лимон, наъматак, апелсин, ширин қалампир, қора смородина каби маҳсулотлар бор.

Тананинг касалликларга қарши курашувчанлик қобилиятини оширадиган маҳсулотлардан бири — пиёз. У организмга тушган микроблар билан курашиш, саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатишга ёрдам беради, иммунитетни оширади.

Саримсоқ пиёз — стрессдан кейин танани тиклашга кўмаклашади, жигарни тозалайди. У яллиғланиш ва ўсмалар билан курашиш учун ажойиб воситадир. 

Занжабил (имбир) — организмнинг касалликларга қарши курашувчанлигини тез кучайтирувчи минерал ва витаминларга бой маҳсулот. 

Кунига бир чой қошиқ асал истеъмол қилиш ҳам соғлик учун фойдали. Бироқ аллергияга мойил, сурункали касалликлардан азият чекувчи кишилар бу маҳсулотларни истеъмол қилишда шифокорлар билан маслаҳатлашиши зарур.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг