Илон Маскнинг Neuralink компаниясига нисбатан тергов бошланди
Технология
−
06 Декабрь 2022
5354Америка Қўшма Штатлари Федерал органлари Илон Маскка тегишли Neuralink компаниясига нисбатан тергов бошлади. Бунга ҳайвонлар устида ўтказилган тажрибалар сабаб бўлган. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.
Агентликнинг маълумотларига кўра, тергов Қишлоқ хўжалиги департаменти бош инспектори идорасининг сўровига асосан компания ходимларининг ҳайвонлар устидан тажриба ўтказишни тартибга солувчи АҚШ қонунчилигини бузганлиги ҳақидаги шикояти туфайли бошланган.
“Reuters” компаниянинг бир неча ўнлаб ҳужжатлари билан танишиш, шунингдек, Neuralink'нинг 20 нафар собиқ ва ҳозирги ходимлари билан суҳбатлашишга муваффақ бўлган. Суҳбатдошларнинг сўзларига кўра, синовлар шошқалоқлик билан ўтказилган, бу эса синовдан ўтган ҳайвонларнинг ортиқча азоб-уқубатларига ва ўлимига сабаб бўлган.
Агентликнинг ҳисоб-китобларига кўра, Neuralink 2018 йилдан буён ўтказилган тажрибалар давомида 1500 га яқин ҳайвонлар, жумладан, 280 дан ортиқ қўй, чўчқа ва маймунлар нобуд бўлган. Бундан ташқари, сичқон ва каламушлар ҳам тажрибаларга жалб қилинган. Бироқ Маскнинг компанияси ўлган ҳайвонларнинг ҳисобини қатъий равишда юритиб бормайди.
Маълумот учун, Илон Маск Neuralink компаниясига 2016 йилда асос солган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь