Илон Маскнинг бойлиги, аслида, қанча эканлиги ошкор бўлди

Бу қизиқ

image

Америкалик бизнесмен ва тадбиркор Илон Маскга тегишли бўлган мол-мулк 39 миллиард долларга тенг. Аммо, аслида, унинг шахсий маблағи кам. Миллиардернинг молиявий аҳволи “Wall Street Journal” журналистлари томонидан баҳоланди.

Нашрнинг таъкидлашича, Маск Tesla ва SpaceX акцияларини гаров сифатида ишлатиб, қарзларидан узилмоқда. Гарчи тадбиркорнинг ўзи унга пул керак эмаслигини даъво қилсада, унинг банклар олдидаги қарзи 500 миллион доллардан ошади. 2019 йилда у банкларга ўша пайтдаги қиймати 15 миллиард долларга тенг Tesla акцияларини гаровга қўйган эди.

Тадбиркор Tesla компаниясининг 20 фоизига эгалик қилади, ҳозир уларнинг қиймати 28 миллиард долларга тенг. Бироқ Маск қимматли қоғозларни сотолмайди, акс ҳолда, у компания бошқарувини йўқотади.

Агар Tesla акцияларининг нархи маълум даражадан пастга тушса, банклар кредитларни муддатидан олдин тўлашни ёки қиймат фарқини қоплашни талаб қилиши мумкин. Бу қўшимча равишда акциялар нархининг пасайишига олиб келади. Нашрнинг таъкидлашича, 2020 йил бошидан бери компания акциялари 96 фоизга ўсган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Маск ўз мол-мулкини сотишни бошлаганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск

Баҳолаганлар

652

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг