Илон Маск бор будини сотишни эълон қилди
Олам
−
02 Май 2020
15193Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск барча мол-мулкини сотиш ҳақида эълон қилди. Тегишли хабар бугун, 2 май куни Маскнинг Twitterʼдаги саҳифасида жойлаштирилди.
“Мен деярли барча мол-мулкимни сотаман“, деб ёзган Tesla асосчиси.
Шунингдек, у уйи йўқлигини ҳақида айтиб ўтган. Аммо бу борада изоҳ ёки тафсилотларини келтирмаган.
I am selling almost all physical possessions. Will own no house.
— Elon Musk (@elonmusk) May 1, 2020
Бизнесменнинг айтишича, унинг компаниясининг акциялари жуда юқори нархга эга эди. У инқироздан сўнг Tesla қимматли қоғозлари дарҳол 9,35 фоизга тушиб, 708,77 долларга тенг бўлиб қолганини маълум қилди.
Аввалроқ, Илон Маск АҚШдаги карантинни танқид қилиб чиққанди. Унинг фикрича, карантин чоралари бизнесга катта зарар етказади.
LiveБарчаси