Илон Маск Starship космик кемаси портлаши сабабини маълум қилди 

Технология

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, америкалик мультимиллиардер Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли Starship космик кемаси прототипи қўниши пайтида портлаб кетгани ҳақида хабар бергандик. 

Илон Маск Twitter'даги саҳифасида Starship SN11 космик кемаси прототипининг портлаши сабабини айтиб ўтди.  

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса 2 рақамли двигателга метаннинг бироз сизиб чиқиши туфайли содир бўлган. 

Маск натижада, двигателда ёнғин содир бўлгани ва кеманинг электрон ускунасининг бир қисми ёниб кетганини тушунтирган. 

"Бу якшанба кунигача аниқланади", деган у ижтимоий тармоқда. 

Starship космик кемаси ва ўта оғир ракетаси Ерга яқин орбита, Ой ва Марсга экипаж ва юкларни олиб чиқишга мўлжалланган.  

Маълумот ўрнида, ўнинчи Starship прототипи ҳам қўнишидан бир неча дақиқа ўтгач портлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск космик кема

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг