Илон Маск Путинни суҳбатга таклиф қилди
Олам
−
14 Февраль 2021
12209Америкалик таниқли ишбилармон Илон Маск Россия Президенти Владимир Путиннинг Twitter’даги расмий аккаунтига икки тилда мурожаат қилди ва уни тобора оммалашиб бораётган Clubhouse ижтимоий тармоғи орқали суҳбат қилишга таклиф этди.
“Сиз Clubhouse’да суҳбатлашиш учун менга қўшилишни хоҳлайсизми?”, деб ёзади Маск.
Илон ушбу хабарини Twitter’да ёзиб, Россия Федерацияси Президентининг инглиз тилидаги расмий аккаунтини қайд этган.
“Сиз билан суҳбатлашиш катта шараф бўлар эди”, деб рус тилида қўшиб қўйган Маск.
.@KremlinRussia_E would you like join me for a conversation on Clubhouse?
— Elon Musk (@elonmusk) February 13, 2021
Маълумот ўрнида, Clubhouse – бу овозли хабар билан алоқа қилинадиган дастур бўлиб, унга фақат таклифнома орқали кириш мумкин. Ушбу ижтимоий тармоқда алоҳида “хоналар” ҳам мавжуд бўлиб, уларда фойдаланувчилар турли мавзуларни муҳокама қилиши, тингловчилар эса ҳар хил суҳбатларни эшитиш учун кириши ёки чиқиши мумкин.