Илон Маск Ғазога боришга тайёр эмас
Олам
−
29 Ноябрь 2023
5435Америкалик тадбиркор Илон Маск Ғазо секторига боришга ҳали тайёр эмас. Бу ҳақда у ўзининг Х (собиқ Тwitter) ижтимоий тармоғидаги ҳисобида маълум қилди.
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси Усама Ҳамдан Ғазо халқига нисбатан қилинган зулмни ўз кўзи билан кўриши учун Илон Маскни Ғазога таклиф қилган эди. Бунга жавобан тадбиркор Ғазо бироз қўрқинчли кўринишини айтган ва гуллаб-яшнаган Ғазо барча томонлар учун фойдали бўлишини билдирган.
“Ҳозирда у ер (Ғазо) бироз қўрқинчли кўринади. Бироқ мен узоқ муддат гуллаб-яшнайдиган Ғазо барча томонлар учун фойдали бўлишига ишонаман”, деган Маск.
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Илон Маск Исроилга сафар қилди ва у ерда Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва Президент Ицхак Герцог билан учрашди. Маск Нетаньяхунинг ҲАМАСни йўқ қилиш кераклиги ҳақидаги фикрини қўллашини билдирди ва ҲАМАСнинг ҳужумларидан энг кўп жабрланган Кфар-Аза кибуцига борди. Шунингдек, у можаро тугагач, Исроилга Ғазони демилитаризация ва “дерадикализация” қилишда ёрдамлашишни хоҳлашини билдирган.
Қайд этиш керакки, Илон Маск Россия-Украина уруши ва Исроил-Фаластин тўқнашувига нисбатан ўзгача қарашларга эгалиги билан ажралиб туради. Америка Қўшма Штатлари ҳукумати эса Украина ва Исроилни тўла-тўкис қўллаб келади.
Экспертларнинг фикрига кўра, АҚШнинг энг бой одами Илон Маск мамлакатнинг сиёсий кун тартибига жиддий таъсир ўтказа олиши мумкин. Шу сабабдан Маскнинг Фаластин ва унинг халқига ён босувчи гаплари Исроил ҳукуматининг ғазабини келтиради.
Аввалроқ, ҲАМАС расмийси Усама Ҳамдан Илон Маскни Ғазога таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, Илон Маск Теsla, Starlink, Neurolink, Х (Тwitter) каби компанияларнинг бош директори ҳисобланади. Унинг умумий бойлиги 200 миллиард доллардан ортиққа баҳоланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь